BBC News, O'zbek - Бош саҳифа

  • Коронавирус тарқалиши бўйича янгилаб бориладиган харита Koronavirus

    Жаҳон бўйича коронавирусни юқтирган инсонларнинг сони кўпайиб бормоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг доимий янгилаб бориладиган харитасида Covid-19 тарқалишининг йирик ўчоқлари, касалликка чалинганларнинг сони ва ўлим ҳолатлари сони акс этади.

  • Коронавирус симптомлари оддий гриппдан қандай фарқ қилади?

    Коронавирус қайта бош кўтарди. Вирус дунё бўйлаб пандемияга айланиши мумкин. Ўзбекистон энди нима қилмоқчи? Коронавирус юқса, симптомларини қандай аниқлайсиз? У оддий грипп ё тумовдан нимаси билан фарқ қилишини биласизми?

  • Covid-19нинг симптомсиз тарқатувчилари сири

    Олимлар коронавируснинг ғалати ва хавотирга соладиган хусусияти борасида тобора кўпроқ далилларни қўлга киритдилар: Covid-19га тегишли симптомлардан бирортаси ҳам кўринмаётган беморлар пандемия оловига ёғ қуяётган бўлишлари мумкин.

  • Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади? Koronavirus

    Коронавирус бутун дунёни қўрқув қаърига ташлади. Вирус бизга юққач, танамизда қандай ўзгаришларни қилади? Вируснинг қайси хусусияти бизни ўлимгача олиб бораяпти? Олимлар ҳозиргача бу борада нималарни аниқлашди?

Bi-bi-si O‘zbek TV - Afg‘oniston uchun 6 iyul teledasturi

Dastur haftada 5 kun - dushanbadan juma kuniga qadar Toshkent vaqti bilan soat 18.30 -18.45 da efirga uzatiladi.

  • Россия-Қозоғистон: Ўзбеклар ортга қайтмоқчи эмас, Ўзбекистон нима қилмоқчи? (видео)

    Россия-Қозоғистон: Ўзбеклар ортга қайтмоқчи эмас, Ўзбекистон нима қилмоқчи? – Минтақадан олинаётган хабарларга кўра, муаммо ҳануз расман ўзининг ечимини топмаган. Қирғизистон эса, бир ярим мингга яқин фуқаросини автобусларда ортга қайтарганини айтмоқда.

  • Қозоғистон: Коронавирус назоратдан чиқиб кетдими?

    Қозоғистон бутун мамлакат бўйлаб иккинчи марта карантин жорий қилган дунёдаги биринчи давлат бўлган. Олдинги карантин бекор қилинган 11 майдан буён коронавирусга чалинганлар сони 5 баробарга ортиб кетган. Расмийлар икки ҳафталик карантиннинг узайтирилишини истисно қилмаяпти. Президент Тоқаев Қозоғистон коронавирусга қарши курашни бой бераётгани ҳақидаги иддаоларни рад этган.

  • Бир кунда уч ўлим - эпидемия чўққига чиқдими? Ўзбекистон, коронавирус (видео)

    5 июль куни давомида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ жиддий салбий ўзгаришлар кузатилган. Хусусан, кун якунига бориб, мамлакатда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 10 мингдан нафардан ортиб кетган.

  • Ўзбекистон: Коронавирус беморлари сони 10 мингга яқинлашди, ҳукумат бош инфекционист билан маслаҳатлашмаган

    5 июль соат 10.00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 9829 нафарни ташкил этмоқда. Якшанба куни тошкентлик 71 ёшли беморнинг вафот этгани маълум қилинди. Айни пайтда Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев ҳукумат махсус комиссияси ўзи ва бошқа олимлар билан маслаҳатлашмаётганини айтган.

  • Ўзбекистон: Янги коронавирус рекорди, $1,4 миллион пора ва ўзбек олимлари кашфиёти

    Ўзбекистон: Янги коронавирус рекорди, $1,4 миллион пора ва ўзбек олимлари кашфиёти - 2 июль куни Ўзбекистонда 297 ҳолатда касаллик қайд этилган. Меҳнат муҳожирларини тиббий дастаклаш дастури ишга туширилди. ДХХ эса, коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди - bbcuzbek.com дайжести.

  • Россия овоз берди: Путин 2036 йилгача президент бўлиб қолиши мумкин

    Россияда Владимир Путин 2036 йилгача президент бўлиб қолиши мумкин. Конституцияга ўзгартиришлар киритишни ёқлаб, 77.9% сайловчи овоз берган. Бу ўзгартиришлар мамлакат президенти муддатлари сонини чеклайдиган Бош қонун бандларини йўққа чиқаради. Рус тили мавқеи ҳам янада оширилди.

  • Ўзбекистон, Риштон: Коронавирус даврида одамларнинг қора қозони қандай қайнамоқда?

    Фарғона вилоятининг энг чекка туманларидан бўлмиш Риштон мамлакатнинг бошқа ҳудудлари каби коронавирус пандемиясининг жиддий иқтисодий таъсирига учраган. Ўтган бир неча ой давомида маҳаллий фаоллар аҳолининг қашшоқ қатламини оғир қийинчиликлардан сақлаб қолиш йўлида бир қанча хайрия ҳаракатларини ташкил этганлар.

  • Россия: Путин умрбод қолмоқчими? Мирзиёев унга омад тилади

    1 июль куни Россияда конституцияга ўзгартиришлар бўйича овоз беришнинг асосий куни. Овоз бериш кунлари ўтказилган аввалги 5 кундан фарқли, чоршанба куни мамлакат бўйлаб дам олиш эълон қилинган. Ўзгартиришлар маъқуллангани тақдирда, Путиннинг ўтган президентлик муддатлари нольга тенглаштирилади ва у яна 16 йил ҳокимиятда қолиши мумкин.

  • Ўзбекистон: Мирзиёев Андижондаги қийноқларда ИИВ раҳбариятини айблади

    Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ой Андижонда бегуноҳ фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган қийноқ ҳодисаси учун масъулиятни Ички ишлар вазирлиги тизимига юклаган. У ИИВ раҳбарларини ўз айбини тан олиб жамоатчилик қаршисига чиқмагани учун танқид қилган.

  • Мигрантлар ва патент: Россия қарори “абсурд” - O'zbekiston

    Мигрантлар ва патент: Россия қарори “абсурд” – ўзбекистонлик юристнинг Россия ҳукумати қарорига муносабати худди ана шундай бўлди. Россия эса, куни-кеча коронавирус аниқланган ўзга давлат фуқароларини мамлакатда яшаш ва ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этишга қарор қилди.

BBC News Ўзбек хизмати "Бобурий маликалар изидан" номли уч қисмдан иборат ҳужжатли-драматик фильм суратга олди - Ўзбекистон, O'zbekiston

Андижон қоқ марказида Бобур Шоҳнинг ҳайкали қад ростлаган. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда эса, унинг бобокалони Амир Темур ҳайкалларини кўрасиз. Тарих дарсликларида шарафланган аксар қаҳрамонлар ҳам асосан эркаклар, бу ўринда шоҳлару шаҳзодалар...Ҳукмдорларга ҳамнафас бўлган, уларни қўриган, қўллаган маликалар-чи?

BBC News Uzbek билан инглиз тилини ўрганинг!

Инглиз тилини ўрганмоқчимисиз? У ҳолда назардан қочирманг. BBC News Uzbek билан инглиз тилини ўрганинг! Видеодарсларимизни томоша қилинг ва тестларимиз орқали инглиз тили борасидаги билимларингизни синанг. Ўйлаймизки, дарсларимиз сизга қўл келади.

  • Ўзбекистон аёллари Ипак Йўли бозорларини қандай қўлга олмоқда? - BBCUzbek тадқиқ этади

    Ўзбекистон аёллари Ипак Йўли бозорларидан эркакларни қандай сиқиб чиқармоқда, янги ҳужжатли фильм - бозордаги савдо-сотиғи, деб икки ўлимдан қайтган Муҳайё ҳозир манаман, деган тадбиркор. Кичиккина Риштондан туриб, маҳсулотларини энди Қафқоз қадар экспорт қилмоқчи. У Осиёни Европага боғлай оладими?

  • Ўзбекистон: Каримов ёпган, Мирзиёев очган қишлоқда BBC Uzbek нималарни кўрди?

    Ўзбекистонда марҳум Ислом Каримов тақиқлаган қишлоқларни орадан қарийб 20 йил ўтиб, Шавкат Миризёев нега очмоқда? Мирзиёевнинг қарори Ўзбекистон иқтисоди учун фойда келтирадими ёки хавфсизликка таҳдид соладими? BBC Uzbek 2 минг метр баландда жойлашган шундай қишлоқлардан бирида бўлди. Кўп йиллар дунёдан узиб ташланган жойда бугун нималар кечмоқда?

  • Ўзбекистон, Буюк Британия: Катта Лангар Қуръони жумбоғи ортидан

    Ўзининг кўп асрлик ватани бўлмиш бир ўзбек қишлоғи номи билан аталган кўҳна "Катта Лангар Қуръони изидан" 40 дақиқалик ҳужжатли фильмнинг мавзуси бўлиб, уни эндиликда aaqq.ru/uzbek веб-сайтида томоша қилиш мумкин.

  • Голландия: 101 ўзбекни нега ўлдиришганди?

    101 ўзбек йигити 1941 йили немис фашистларига қарши урушга олиб кетилди. Аммо уларнинг умри узоқ голланд ўрмонида очлик ва қийноқ билан якунланди. Тирик қолганлари отиб ташланди. Бу ўзбеклар ким эди?

Коронавирус: Хитой нимани яширган? Ўзбекистон кимга ишонсин?

ЦРУ: Хитой коронавирус борасида ҳақиқатни яширган. Хитой тажрибасига қараб, коронавирусга қарши курашишга қарор қилган давлатлар буни эсда тутиши керак. Президент Мирзиёев ҳам Хитойдан мутахасислар келишини айтганди. Ўзбекистон ҳозир кимга ишониши керак?

Коронавирус: Тожикистон унинг авж нуқтасига етдими?

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 1118 нафарга етган. Бу юқумли беморликдан вафот этганлар сони эса, 33 нафар. Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги бу борада расмий маълумот берар экан, ушбу кўрсаткичлар 15-май, соат 17 дан 20 дақиқа ўтганда қайд этилганлиги таъкидланган.

Россия, мигрантларга айтилгани: Полиция сизларга нон-сув берсин

Москвадаги «Измайлово» меҳмонхонасининг 120 нафарга яқин ишчилари февраль ойидан буён иш ҳақини олиша олмаяпти. Меҳмонхонанинг Би-би-си ўзбек хизматига мурожаат қилган ўзбекистонлик ишчиларига кўра, "Трейднефтетрэвел" МЧЖнинг ишчилардан қарздорлиги жами 3 млн рублдан зиёд.

АҚШ: Жорж Флойдни ўлдирган полиция бошқармаси тарқатиб юборилади

АҚШ бўйлаб Жорж Флойднинг ўлими ортидан бошланиб кетган норозилик намойишлари манзарасида ҳодиса юз берган Миннеаполис шаҳар кенгашининг 13 аъзоси шаҳар полиция бошқармасини тарқатиб юбориш ва ўрнига "жамоат хавфсизлигининг янги модели"ни тузишни таклиф қилишди.

Дин ва дунё: Румий – сўнмас қуёш, адоқсиз муҳаббат

Туркиянинг Кўнё шаҳрига қишин-ёзин сайёҳлар оқими тўхтамайди. Аксарият бу шаҳарга фақат бир мақсад билан келади: Ҳазрат Мавлоно зиёрати... Мусулмон, насроний, яҳудийнию буддавийни ё динсизларни ҳам бирдек ўзига тортадиган хилқат - Румийнинг жозибаси нимада? Гулсевар Замон видео лавҳаси

Коронавирус Америка лабораторияларида ишлаб чиқилганми?

Хитой ҳукуматига яқин инглиз тилидаги Global Times газетаси Оқ Уй сайтида жойлаштирилгани даъво қилинган петиция ҳақидаги мақолани чоп этди. Нашрнинг ёзишича, петицияда гўёки Америка ҳукуматидан Пентагоннинг инфекцион касалликлар устида тадқиқот олиб бориладиган лабораторияси ҳақидаги маълумотларни ошкор этиш сўралади.

  • Муҳожирликнинг қаттиқ нони

    Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. Мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади. Бугун мигрантлар аҳволи қандай? Қандай орзулар билан яшашмоқда?

  • Узоқдаги яқинлар ва ё ҳижратдаги тақдирлар

    Би-би-си Ўзбек хизмати телевизион дастури янги фильмида Амир Олимхоннинг Туркияда яшаётган авлодлари ҳақида ҳикоя қилинади.

  • Ғурбатдаги ғариблар ёки 'Московобод'

    Миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда. Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб.

  • 'Турфа тақдирлар'

    Муҳожиротда яшаётган ва турли соҳаларда фаолият қилаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар.

  • Ўзбекистон: Мажбурий меҳнат 2018 га нисбатан камаймади - АҚШ ҳисоботи

    АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Марказий Осиёда айрим ҳукуматлар аҳолини пахта саноатидаги мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича узоқ тарихга эга экани, аммо Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари минтақадаги бошқа давлатлар учун "янги стандартлар ўрнатаётгани"ни айтган. Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш бўйича ҳануз "минимал стандартлар"га эришган эмас.

  • Коронавирус: Бу охирги пандемия эмас

    Дунёда пандемия қаердан қандай келиб чиқиши мумкинлиги борасида тадқиқот билан шуғулланадиган олимларнинг огоҳлантиришларича, ёввойи табиатдан янгидан-янги хасталикларнинг "мукаммал бўрони" учун шароит юзага келган.

  • Ўзбекистонликлар қаерда хўрланмай ишлайди?

    Ўзбекистон аҳолисининг ишга яроқли катта қисми хорижда меҳнат муҳожирлигида. Карантин чекловлари ортидан чегаралар ёпилгани боис, яна минглаб ўзбекистонликлар ишлаш учун хорижга чиқа олмай туришибди.

  • Чеченистон киллерлари хорижда кимнинг буйруғини бажаришмоқда? Россия Дунё

    Тумсо Абдураҳмонов Швециядан бошпана сўраганди, ва мана энди ухлаб ётган чоғида унга болға билан ташланган кишини тўхтатишга муваффақ бўлди. У шунга ўхшаш ҳодиса бўлишини аввалдан кутганди.

  • Хитой уйғурлар ҳақидаги қонун учун Америкадан қасос олмоқчи

    Хитой АҚШнинг Шинжон-Уйғур Бўлгасидаги мусулмон уйғурларга қарши босим ўтказиш сиёсати туфайли ушбу сиёсатга алоқадор Хитой расмийларига нисбатан жазо чораларини назарда тутувчи янги қонунини ўзининг Шинжондаги сиёсатига "ёвуз ниятдаги ҳужум" деб атаган.

  • Сўх: Ўзбекистон Қирғизистон билан гаплашиш учун қўлида кузир қолмаганми?

    Ўзбекистон ўзининг Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Сўх туманига ҳамон йўл оча олмаган. Қирғиз тарафи нега 30 йилдан бери бу йўлни очиб бермаган? Ўтган даврда Ўзбекистон ўз қўлидаги кузирларни ўзи бой бергани айтилмоқда. Энди умид нимада? Видео.

  • Сўх можароси: Ҳоким нима учун тошбўрон қилинди? (Видео)

    1 июн куни Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувда сўхликлар Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев кетсин, дея талаб қилди. Ўзбекистоннинг яқин тарихида ҳоким истеъфосини бундай оммавий тарзда талаб қилиниши ҳали кузатилмаган эди. Сўхликларнинг маҳаллий раҳбарларга нисбатан бу қадар ғазабга минишининг сабаби нима?

  • Коронавирус мусулмонларни кўп нобуд қилмоқдами?

    Британия ва АҚШда коронавирусдан ўлаётган беморларнинг аксар қисми миллий ва диний озчиликлар дейилмоқда. Хусусан, қора танлилар, осиёлик, яҳудий ва мусулмон жамоаларида кўрсаткичлар баланд. Нега бундай? Вирус муайян гуруҳга қаттиқрок таъсир этадими ёки бошқа сабаблари борми?

  • Халқпарварлик сиёсатини илгари суришда Мирзиеёвга пандемия ёрдам бераяптими?

    Охирги ойларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг инсонлар саломатлигини асраш ва иқтисодиётда ўзаришлар ясаш мақсадида кўраётган чоралари сўнгги уч йилдаги сиёсатига тўсиқларни олиб ташлаш йўлидаги қадамлардан деб баҳоланмоқда.

  • Коронавирус: Хитой пандемия баҳона ҳаддидан ошмоқдами?

    Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни коронавирус ҳақида “фитна назариялари ва ёлғонларни” тарқатишда айблаб чиққан. Хитойнинг давлат бошқаруви бир вақтлар соя ортида эди. Бироқ пандемия бу мамлакатнинг оғзи ботир дипломатларига майдонга чиқишга йўл очаётган кўринади.

  • Видеожурналистика бўйича маслаҳатлар

    Видеотасвирга олиш пайтида сизни журналистикадан бошқа масала чалғитмаслиги чорасини олдиндан кўришингиз лозим – йўлга чиқишдан олдин ихтиёрингиздаги аппаратурани текшириб олишни одат қилинг!

  • Facebook Liveни тайёрлаш

    Facebook Live сизга ўз аудиториянгиз билан боғланиш имконини беради. Сиз жонли мулоқотни бошлаган он, фолловерларингиз бу ҳақда огоҳлантирилади ва шу заҳотиёқ жонли мулоқотга қўшилишлари мумкин. Бу шошилинч хабарни эълон қилишнинг ҳам энг қулай усули. Би-би-си Жаҳон Хизмати Шарқий Осиё бўлимининг рақамли медиа бўйича муҳаррири Бруно Гарсез ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

  • Сайт учун фотосурат танлаш

    Веб-сайтга фотосуратга танлаётганда, унинг ҳақиқийлигини текшириш, муаллифлик ҳуқуқи таъминланганига ҳамда ахлоқий жиҳатларга эътибор қаратиш муҳим.

  • Радио клип танлаш

    Радио клип (ё парча) қидираётганда эсда қоларли, ёрқин ибораларни тутиб олишга ҳаракат қилинг. Сизнинг эътиборингизни жалб қилган нарса ноодатий ёки қизиқарли бўлиши мумкин. Сизнинг клипингиз гапираётган одамнинг ҳис-туйғусини намоён этиши мумкин.